АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ — ЭЪТИБОРДА
АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ  “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамкорлигида    ташкил этиб келинаётган “Саломатлик” поезди тадбирлари мамлакатимизнинг олис ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳолининг тиббий профилактика ишларини яхшилашда муҳим ўрин тутмоқда.
Яна бир бор ўтказилаётган мазкур тадбир вилоятимиз ҳудудида давом этмоқда.

ЮКСАК МАСЪУЛИЯТЛИ СОҲА ФИДОЙИЛАРИ

ЮКСАК МАСЪУЛИЯТЛИ


     Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида тиббиёт соҳасига алоҳида аҳамият қаратилаётгани аҳолини ҳар жиҳатдан мамнун этмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 31 октябрда қабул қилинган “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ушбу маҳсулотларнинг нархи анча арзонлашди.
Шунингдек, айни пайтда мамлакатимизда тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ врачлик пунктлари жойлашувини қайта кўриб чиқиш, самарасиз ишлаётган пункт­ларни оптималлаштириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари жорий йил 7 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган йиғилишида соғлиқни сақлаш тизимининг хусусий секторини ривожлантириш борасида ҳам бир қатор фикрлар билдириб ўтган эди. Бу омил ҳам албатта, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда муҳим ўрин тутади.
Туманимизда ҳам айни пайтда давлат тиббий муассасалари билан биргаликда ўнга яқин нодавлат ташкилотлар ҳам иш олиб бормоқда. “Бамотоавжама” МЧЖ уларнинг энг кўзга кўринганларидан саналади. Стоматология, неврология, клиник лаборатория хизматлари кўрсатаётган мазкур корхона 2015 йилда ташкил этилган. 9 нафар ходим меҳнат қилаётган хусусий шифохона бир кунда 30-35 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга.
– Фаолиятимизни бошлашда бизга 150 миллион сўмлик банк кредити асқотди, – дейди биз билан суҳбатда МЧЖ раҳбари Моҳира Баратова. – Муассасамиздаги тиббий жиҳозлар Германиядан келтирилган. Клиник лабораториямиз туманда ягона саналади. У ерда 60 дан ортиқ таҳлилларни амалга ошириш мумкин. Фаолиятимизни янада ривожлантириш ҳаракатидамиз. Хусусан, 4D УТТ аппарати, жигар фаолиятини аниқлаб берадиган замонавий тиббий асбоб-ускуналарни олиб келиш ниятимиз бор. Аҳолининг тиббий хизматларимиздан мамнунлиги, албатта бизни янада сидқидилдан меҳнат қилишга ундайди.
Ҳақиқатан туманимиз тиббиёт соҳаси сифатининг яхшиланишида хусусий секторда фаолият олиб бораётган муассасаларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги-янги тиббий асбоб-ускуналар келтиришлари учун банк кредитлари ва бошқа молиявий ресурслар орқали кўмак бериш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири саналади.
Яна бир факт: айни пайтда туманимизда фаолият олиб бораётган жами тиббиёт муассасаларида ишлаётган ходимлар сони қарийб 1400 нафарни ташкил этади. Уларнинг 1200 нафарга яқини эса хотин-қизлардир. Шуни инобатга оладиган бўлсак, ҳудуд тиббиётини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишларда аёлларимиз кенг иштирок этишмоқда. Яқинлашиб келаётган байрам билан уларнинг барчаларини табриклаган ҳолда, юксак масъулиятли соҳадаги ишларида ҳеч қачон толмасликларини тилаймиз.


О. ШУКУРОВ.

07.03.2017

ҚИШЛОҚ ВРАЧЛИК ПУНКТЛАРИҚИШЛОҚ ВРАЧЛИК ПУНКТЛАРИ ҚИСҚАРАДИМИ?

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан учрашиб, ушбу тизимни янада ривожлантириш, мавжуд камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

ДОРИХОНАЛАРДОРИХОНАЛАР НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Фуқаролар соғломлиги ҳар бир жамиятнинг асосий бойликларидан биридир. Истиқлол йилларида мамлакатимизда аҳоли саломатлигини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, энг муҳими, фуқароларни сифатли доридармонлар билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.