Ўтаётган ҳафтанинг сешанба кунида туман ҳокимлиги биносида халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси Ф.Умаров бошқариб борди.

Сессия ишида депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.

Даставвал кун тартибидаги масала – туманда бюджет даромадлари базасини ошириш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари     Ж. Бобомуродовнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари учун туманимизда давлат бюджетига тушумлар 199,6 миллиард сўмни ташкил қилган ҳамда режа-топшириқ 133,7 фоизга бажа­рилган. Шунингдек, ҳисобот даврида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми 13,8 миллиард сўмга бажарилиб, бюджетга ортиқча равишда 1,4 миллиард сўм маблағ туширилиши таъминланган. Бундан ташқари, ўтган 9 ой давомида туманимизда аҳоли саломатлигини таъминлаш ишларига 15,5 миллиард сўм, маданият ва спорт харажатларига 1,5 миллиард сўм ажратилган. Халқ таълими муассасалари ходимлари иш ҳақи ва ажратма тўловларини ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида эса вилоят маҳаллий бюджетидан 35,3 миллиард сўм сарфланган.

Бугун аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳар бир оиланинг даромадини ошириш, хусусий секторни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Туманимизда ҳам бу борада самарали ишлар олиб борилмоқда. Сессия ишида депутатлар туманда янги иш ўринларини ташкил этиш, инвес­тиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича ишлар натижадорлиги тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқдилар. Бу бўйича барча секторлар мисолида маълумотлар берилди. Шунингдек, туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори М. Шарипова сўзга чиқиб, амалга оширилган ишлар, жамоат ташкилотлари ва бошқа мутасаддилар билан ҳамкорликда бажирилиши лозим бўлган галдаги вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

Ҳозирги кунда туманимизда 28448 нафар то­морқа ер эгаси истиқомат қилади. Аммо уларнинг барчаси ҳам ўз томорқасидан унумли фойдалана олаяптими? Агар ушбу томорқа ер эгаларининг ҳар бирида ўртача 5 сотих экин майдони мавжуд бўлса, бу жами 1400 гектардан ортиқни ташкил этади. Бу экин майдонларидан унумли фойдаланилса, қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас.

Кун тартибидаги навбатдаги масала шу хусусида бўлди. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С. Сатторов деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, тўқсонбости экинлари экиш юзасидан бажарилган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, сессия ишида туманда туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оши­рилаётган ишлар хусусида туман ҳокими ўринбосари Р. Темировнинг, туман аҳолисини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлашни янада такомилаштириш тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Д. Эргашевнинг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

А. ФАЙЗУЛЛАЕВА.

04.10.2018

1 006Жорий йил 2 июль куни туман ҳокимлиги биносида халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдаги эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси Ф. Умаров бошқариб борди.

Сессия ишида  туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.

Кун тартибидаги “Туман бюджетининг 2018 йил биринчи ярим йиллиги ижроси ҳамда даромадлари базасини ошириш тўғрисида”, “Туманда янги иш ўринларини ташкил этиш, тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштирилиши, жадаллаштирилиши, шунингдек, биринчи ярим йиллик натижалари ва иккинчи ярим йилликда кўрилаётган прогноз кўрсаткичлари ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича туманда олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида”, “Туман қишлоқ врачлик пунктларини  замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, уларда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оши­риш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”, “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурига киритилаётган объектларни 2019 йилда қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаштиклаш лойиҳаларини тасдиқлаш ҳақида” ва бошқа масалалар батафсил муҳокама этилди ҳамда тегишлича қарорлар қабул қилинди.

Ҳар бир қарор ижроси депутатларнинг доимий назоратидадир. Шундагина кутилган натижага эришилади.

О. ОЛИМОВ.

05.07.2018

Куни кеча туман ҳокимлиги биносида халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси Ф. Умаров бошқариб борди.

Сессия ишида туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.

Кун тартибида даставвал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижросининг натижадорлиги юзасидан ҳар бир сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Ҳисоботларда ҳар бир сектор ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил этиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тадбиркорликни ривожлантириш каби йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар айтиб ўтилди.

Шундан сўнг “Обод қишлоқ” дастури бўйича туманимизнинг Тошработ ва Ҳазора қишлоқларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Д. Эргашевнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланишича, ҳудудда истиқомат қилаётган 127 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилага амалий ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, бугунги кунда ҳудудда қурилиши режалаштирилган 18 та ижтимоий соҳа объектлари, жумладан 6 та мактаб, 4 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та ҳаммом, 2 та сунъий қопламали футбол майдончаси, 2 та болалар ўйингоҳи, 1 та оталар чойхонаси, 1 та оилавий поликлиника учун ер ажратиш қарорлари ва техник шартлари буюртмачи ташкилотга тақдим этилган.

Сессия кун тартибидаги учинчи масала – “Фаол тадбиркорлик, ин­новацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурининг тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж. Бобомуродов ҳисоботи тингланди. Маърузачи ўз сўзида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Айтиш мумкинки, туманимизда сайёҳларнинг эътиборини тортадиган тарихий қадамжолар ва хушманзара манзиллар кўп. Фақат бу бўйича тарғибот ишларини кучайтириш лозим. Депутатлар сессияда ушбу масала доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Шунингдек, сессияда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида олиб борилган ишлар ва 2018 йилда бажарилиши режалаштирилган устувор вазифалар, туманимиздаги мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга тайёрлаш сифати, таълим-тарбия жараёнида жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларининг жорий этилиши ҳамда давлат хусусий шерикчилик асосида янги турдаги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ҳолати ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.

31.05.2018

1 328ЁШЛАРИМИЗ ОҚ-ҚОРАНИ

ТАНИЯПТИЛАР

Келажагимиз эгалари бўлган ўғил-қизларимизни турли диний оқимлардан асраш ғоят долзарб масаладир. Жорий йил 25 июнь куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5416-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Биз ёшлар терроризмга қаршимиз!” шиори остида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” мавзусида тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.

Уни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Э. Кенжаев олиб борди.

Вилоят ҳокими ўринбосари   Ғ. Мусурмонов, вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Н. Исоқов, вилоят бош имом хатиби Т. Рўзиевлар кун тартибидаги мавзу бўйича фикр-мулоҳазалари, таклиф ва истакларини билдиришди.

Мавзуга доир турли плакатлар чизган ўқувчиларга “Фахрий ёрлиқ”лар топширилиб, китоблар совға қилинди.

Бундай тадбирлар изсиз кетмайди, албатта.

Ўз мухбиримиз.

29.06.2018

anjumanНавоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Б. Қутлимуратов ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг аҳамияти, тадбиркор ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун қайд этилган енгиллик ҳамда қулайликлар ҳақида маълумот берди.

Жумладан, 2018 йил 1 июлдан товарларни божхона режимларига жойлаштириш ҳамда хорижий автоташувчиларнинг мамлакатимиз бўйлаб ҳаракатланиш маршрутларини ўзгартиришга божхона органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бекор қилинади. Айнан бир хил товарларнинг божхона расмийлаштируви ташқи савдо шартномаси доирасида даврий декларацияларни тақдим этиш йўли билан амалга оширилади. Ташқи савдо шартномаси доирасида ўсимлик, ҳайвонот дунёси объектларини олиб кириш ва чиқиш, маҳсулотларга мувофиқлик, ветеринар, гигиеник ва экологик сертификатлар, карантин рухсатномалар бир йилдан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади.

— Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан юк декларацияларини интернет тармоғи орқали аниқ вақт режимида тўлдириш ва тақдим этиш ҳуқуқи берилди, — дейди вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати ходими Н. Раҳмонова. — Божхона омборида 3 йилдан ортиқ сақланиб келинаётган мол-мулклар божхона органлари томонидан ушлаб қолинади ва улар уч ой давомида талаб этиб олинмаган тақдирда, суд қарори асосида давлат фойдасига мусодара қилинади. Яна шунингдек, фармон билан 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимларининг куни этиб белгиланди. Бундан ташқари, моддий рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини мувозанатли қўллаш имконини берувчи божхона постлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

Хуршида НАРЗИЕВА.

27.04.2018